ЭКСПЕРТИЗА БАЁННОМАСИ
2 04 2018Categories : Yangiliklar-Новости-News
Сўнгги йилларда шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда доим яшил бўлган нина ва япроқбаргли дарахт-бута турларидан кенг фойдаланилмоқда. Улар орасида шамшод (Buxus sempervirens) ўсимлиги алоҳида ажралиб туради.
Маҳаллий табиблар томонидан ўсимликларнинг хусусиятларини яхши ўрганмаган ҳолда қўллаши оқибатида заҳарланиш ҳолатлари тез-тез юз бермоқда. Шамшоднинг барча қисмида алкалоидлар Read the rest of this entry »
Ишнинг мақсади: велаксин(венлафаксин) тиббиёт амалиётида келиб чиқиши турли хил бўлган депрессиялар кенг қўлланилмоқда. Дори воситасининг кўп миқдорда қўлланилиши натижасида тахикардия, брадикардия, гипотензия, тутқаноқ ҳолати, хотиранинг бузилиши, ҳушдан кетиш оқибатида заҳарланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Дори воситаларнинг таҳлилини олиб боришда сезгир усулларни қўллаш долзарб масалалардан ҳисобланади. Шунга асосан велаксин дори воситасини юқори сезгирликка эга бўлган термодесорбцион сирт ионлашув спектроскопияси усулида сифат таҳлил усулини яратишни олдимизга мақсад қилиб олинди.
Усуллар: Велаксин дори воситасини термодесорбцион сирт ионлашув спектроскопик таҳлилини амалга оширишда сирт ионлашув индикатори ПИИ-Н-С “Искович-1” дан фойдаланилди. Велаксин дори воситасини термодесорбцион сирт ионлашув спектроскопик таҳлили қуйидаги шароитда олиб борилди:
• эмиттер – иридий киришмали оксидланган молибден,
• эмиттер кучланиши – 405 В,
• эмиттер ҳарорати – 390 – 4200С,
• буғлатиш ҳарорати – хона ҳароратидан 5050 С,
• ҳаво оқими – 50 л/соат (компрессор кучланиши 12 В)
• таҳлил учун олинган текширилувчи намуна ҳажми – 1,0 мкл;
• таҳлил давомийлиги -3 дақиқа.
• спектрларни ёзиб олиш бевосита компьютер дастури ёрдамида амалга оширилди.
Бунинг учун 37,5 мг (а.т) стандарт велаксин воситасидан тортилиб, 100 мл ли ўлчов колбасига солиб, 96% этил спирти билан эритилди. Тайёрланган эритманинг ҳажмини белгисигача 96% ли этил спирти билан етказилди. Шу эритмадан велаксиннинг 3,75 ва 37,5 мкг/мл стандарт эритмалар тайёрланиб, микрошиприц ёрдамида 1 мкл миқдорида буғлатгич лентасидаги цилиндрик чуқурчага солинди ва велаксиннинг термодесорбцион спектрлари олинди.
Натижалар: бунда ~110±150С ва ~186±200С ҳарорат оралиғида велаксинга хос чизиқли чўққиларнинг пайдо бўлиши кузатилди. Олинган термодесорбцион спектрни компьютернинг маълумотлар банкига эталон спектр сифатида ёзиб қўйилди. Усулнинг сезгирлик даражаси 10-10 г ни ни ташкил қилди.
Хулоса: Велаксин дори воситасини термодесорбцион сирт ионлашув спектроскопик усулда сифат таҳлили ўрганилди. Термодесорбцион сирт ионлашув спектроскопия усули ёрдамида венлафаксин дори шакллари олинган таркибидан тасдиқлаб олишга эришилди.
Муаллифлар: Ф.С. Жалилов, Д.С. Балтаев, М.А.Тожиев
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш. Ўзбекистон Республикаси
Сизни 2011 йил 19-20 октябрда Тошкент фармацевтика институтида утказиладиган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилига багишланган “Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чикариш интеграцияси” мавзусидаги илмий-амалий конференцияга таклиф киламиз
Конференцияда иштирок этиш учун маърузалар тезислари ва иштирокчи Кайдномаси 2011 йил 10 сентябргача «конференция» белгиси билан pharmi@bcc.com.uz электрон манзилга жунатилиши лозим.
Никотин — алкалоид табака. Смертельная доза 0,05 г. Симптомы отравления при попадании яда внутрь: во рту, за грудиной и в подложечной области чувство Read the rest of this entry »